Грузия халқаро мажбуриятларга мувофиқ Россияга юқори даражада бойитилган уран туркумини қайтаради. Бу ҳақда мамлакат атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиат захиралари вазири Гигла Агулашвили маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Халқаро қоидаларга кўра уран уни ишлаб чиқарган мамлакатга қайтарилмоқда. Мазкур туркум аэропортга етказилади ва у ердан Россия Федерациясига жўнатилади. Юк жўнатилгандан кейин Грузия ҳудудида юқори даражада бойитилган уран захиралари қолмайди», — дея таъкидлаган Агулашвили.
Грузияда уран Тбилисидаги изотоплар институти ва олдин тадқиқот атом реакторига эга бўлган пойтахт яқинидаги физика институти эҳтиёжлари учун фойдаланилган. Реактор иши бундан бир неча йил аввал тўхтатилганди.
Уран қайтарилгани учун компенсация тариқасида 2 миллион доллар атрофида тўланиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)