Татаристон муфтийси Комил Самигуллин Россиянинг янги олий муфтийси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Комил ҳазрат олий муфтий этиб тайинланди ва бу фармон Россия мусулмонлари диний бошқармаси пленуми томонидан тасдиқланди», — деди аввал ушбу лавозимни эгаллаган Талгат Тажуддин.
«Биз уни Россия мусулмонлари олий муфтийси деб қабул қиламиз. У фатво чиқариш, диний ўқув муассасаларидаги таълим дастурларини тайёрлаш ва назорат қилиш, шунингдек, адабиётларни нашр этиш ва уларни экстремизмга алоқадорлигини текшириш учун жавобгар бўлади», — деб аниқлик киритди Тажуддин.
Изоҳ (0)