АҚШнинг жануби-шарқий ҳудудларидаги штатларида юзага келган пўртаналар оқибатида қурбон бўлганлар сони олти кишига етди. Бу ҳақда CNN берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Аввалроқ ноқулай об-ҳаво туфайли тўрт кишининг ҳалок бўлиб, яна ўнлаб кишиларнинг жароҳат олганлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Маълум қилинишича, яна икки киши Теннесси штатининг Перри округида ҳалок бўлиб, яна икки киши бедарак йўқолган. Штатдаги бир қатор уйлар зарар кўрган.
АҚШ жануби-шарқидаги штатларда 23 декабрь, чоршанба куни юзага келган кучли шамол ва ёмғирлар оқибатида Миссисипи, Теннесси, Арканзас штатларида ва Миссури, Иллинойс ҳамда Кентуккининг бир қатор ҳудудларида торнадо пайдо бўлишининг энг катта хавфи қайд этилди.
Изоҳ (0)