Миср ҳарбий трибунали 22 декабрь, сешанба куни экстремистларнинг уч нафар етакчисини, 2013 йил ёзида зўравонликка даъват этгани учун, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Судланганлар орасида мамлакатда тақиқланган ва террорчилик уюшмаси деб тан олинган «Мусулмон биродарлар» гуруҳи диний раҳбари Муҳаммад Бадиа, унинг раҳбарияти аъзоси Муҳаммад ал-Белтагий ва унга содиқ радикал хатиб Сафуат Хигазий бор.
Бундан ташқари, ташкилотнинг яна 90 активисти бир умрлик қамоққа маҳкум этилди, 49 нафари уч йилдан етти йилгача муддатга қамалди, 50 нафари оқланди.
Изоҳ (0)