Қозоғистон мусулмонлар уюшмаси Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвилига Қозоғистондаги шаҳарлардан бирига аким (ҳоким) бўлиш таклиф этилган мактуб жўнатди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Украинанинг коррупциялашган амалдорларига қарши дадил ва беаёв кураш олиб бораётганингиз бизда катта таассурот қолдирди. Агар бу тажрибани бизнинг мамлакатда ҳам қўлласангиз, бундан фақат мамнун бўлардик», — дейилади мазкур мактубда.
Саакашвили унга нисбатан билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, ҳозирча Украинадан кетиш нияти йўқлигини билдирди. «Қозоқ биродарларга раҳмат, лекин маҳаллий коррупционерларни қувонтиргим ва Украинадан бошқа ерга кетгим йўқ», — дея таъкидлаган у Facebook’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)