Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал баҳсидан сўнг «Барселона» футболчилари билан ёқимсиз ҳолат юз берди, дея хабар беради «Sports.uz».
Токио аэропортида Каталония клубини аргентинанинг «Ривер Плейт» жамоаси мухлислари қарши олиб, ҳақорат қилди. Уларнинг баъзилари тилига жуда эрк бериб юборган, ҳаттоки ҳужумчи Лионель Мессига тупурган.
Бу орада бир неча футболчи билан бирга бош мураббий Луис Энрике вазиятни юмшатишга ҳаракат қилган. Шунингдек, аргентиналик мухлислар ўз вақтида «Ривер Плейт» шарафини ҳимоя қилиб, шу даражага етиб келган Хавьер Маскеранони алоҳида «нишонга олган» ва қайси жамоадан чиқиб келганлигини эслатиб қўймоқчи бўлган.
Нашр эслатишича, финалда Каталония клуби Луис Суареснинг дубли ва Лионель Мессининг битта голи эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучиб, мазкур турнирни ўз тарихида 3 марта қўлга киритди.
Изоҳ (0)