Fiat Tipo седани Аутобест танловида Европанинг «2016 йилдаги энг яхши автомобили» деб топилди. «Сегодня.ua» хабарига кўра, италян автомобилсозлари маҳсулоти Opel Astra, Hyundai Tucson, Honda HR-V ва Mazda CX-3 каби моделларни ортда қолдирди.
Европанинг энг яхши автомобили нарх (автомобиль қиймати 20 минг евродан ошмаслиги керак), тежамкорлик, дизайн, бошқарув хусусиятлари, дилерлик тармоғининг ривожланганлиги, сервис ва эҳтиёт қисмларни олиш осонлиги каби жиҳатлар бўйича баҳоланган.
Fiat Tipo’нинг тақдимоти 2015 йил баҳорида бўлиб ўтган эди. Мазкур модель бензин ва дизелли двигателларда таклиф қилинган бўлиб, моторлари 95 от кучидан 120 от кучигача эга. Мазкур агрегатлар олти босқичли «механика» ёки «автомат» узатмалар қутиси билан ишлай олади.
Изоҳ (0)