Польша президенти Анжей Дудага нотўғри парковка қилинган автомобиль учун жарима ёзилди. Давлат раҳбарининг ўзи ҳозир хизмат лимузинларида юради, унинг номидаги қизил Golf машинасини Краковдаги уйи олдида оила аъзоларидан кимдир қолдирган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Польша радиоси хабар берди.
Автомобиль нотўғри қўйилгани учун унинг ғилдираклари йўл хизмати ходимлари томонидан блокировка қилинганди. 16 декабрь, чоршанба куни президентнинг қизи Кинга Дуда машинани бошқа жойга олиш учун автомобиль атрофида пайдо бўлди, шунингдек, жаримани ҳам тўлади.
Ушбу ҳодиса Польша ОАВларида кейинги бир неча кун мобайнида асосий мавзуга айланди.
Изоҳ (0)