Украинанинг Одесса шаҳрида 2013 йилда биринчи вице-мисс Одесса номини қўлга киритган Ирина Ангелюк патруль полициячисига айланди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Мен мамлакатдаги ислоҳот билан боғлиқ ҳодисаларнинг бир қисмига айландим, шунинг учун янги полиция янги мамлакатни лойиҳалаштиришдаги асосий восита деб ҳисоблайман», — деб ёзди қиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Ирина ўтган йили Одесса миллий иқтисодиёт университетини битирди, 2015 йил 4 ноябрда эса яна 337 нафар патрулчилар билан Украина халқига содиқликка қасамёд қилди.
Изоҳ (0)