Сурия ғарбидаги Россия базасининг миномётдан ўққа тутилиши оқибатида шартнома бўйича хизмат қилаётган тўққиз нафаргача россиялик ҳарбий октябрь ойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда вазият билан таниш уч манбага таяниб, Wall Street Journal маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Маълумотларга кўра, россияликлар ОСМ хусусий ҳарбий гуруҳи аъзолари бўлган. Россия жанубида, Краснодар ўлкасида шакллантирилган гуруҳ Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этгани, мингга яқин аъзоси борлиги айтилаётган ушбу гуруҳ миномётдан ўққа тутилганидан сўнг Суриядан олиб чиқиб кетилгани билдирилмоқда.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, Россия расмийлари ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганини тан олмаган. Россия мудофаа вазирлиги эса ОАВда пайдо бўлган хабарларга изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)