Голландиялик мутахассис Гус Хиддинк 2015/2016 йилги мавсум охирига қадар «Челси» футбол клуби бош мураббийи вазифасини бажаради. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Сўнгги бир неча йилдан бери «Челси»га устозлик қилиб келган португалиялик Жозе Моуриньо 17 декабрь куни истеъфога чиқарилган эди.
«Стемфорд Брижга қайтганимдан хурсандман. ‘Челси’ — жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири, бироқ у ҳозир аслида бўлиши керак бўлган жойдан бошқа ўринда турибди», — деди Хиддинк.
Маълумот учун, Гус Хиддинк 2009 йилда ҳам «Челси» бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарган.
Изоҳ (0)