«Реал» (Мадрид) ҳужумчиси Криштиану Роналду Ливан пойтахти Байрутда содир бўлган терактларда омон қолган уч ёшли Ҳайдар билан учрашди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.
Портлашларда ота-онасини йўқотган болакай касалхонага «Реал» либосида етказилади. Уни қўллаб-қувватлашни истаган маҳаллий журналист аёл Рана Ҳарби Twitter’да #CristianoMeetHaidar («Криштиану, Ҳайдар билан учраш») флешмобини уюштиради.
Бу ҳақда хабар топган Роналду болакайни «Реал»нинг Рождество байрамига бағишланган тадбирига таклиф этди. Ҳайдар Мадридда бўлиб ўтадиган «Райо Валекано» билан ўйинни ҳам бориб кўради.
Изоҳ (0)