Лондоннинг «Челси» футбол клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агентлик португалиялик мутахассиснинг келажаги борасида баёнот берди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Моуриньо узоқ муддатли таътилга чиқмайди. У чарчамаган, унга ҳордиқнинг зарурати йўқ; кайфияти яхши ва олға ҳаракат қилишга тайёр. Жозе бир неча бор ўзи ишлаётган клублардан кетиш ҳақида қарор қабул қилган, бироқ фақат «Челси»да у билан хайрлашиш вақти келди, деб ҳисоблашган», — дейилади агентлик баёнотида.Хабар беришларича, Моуриньо Лондонда истиқомат қилишда давом этади, бироқ, ўз келажаги борасида янги миш-мишлар пайдо бўлмаслиги учун, гранд жамоалар ўртасидаги учрашувларга ташриф буюрмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» раҳбарияти 17 декабрь куни Жозе Моуриньо билан шартномани муддатидан аввал бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Изоҳ (0)