Қрим раҳбари Сергей Аксёнов федерал мақсадли дастур (ФМД) доирасида Қримни ривожлантириш учун ҳозирга қадар «бир чақа» ҳам ажратмаган ҳукуматга танқид билан чиқди. Бу ҳақда FlashCrimea берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«ФМДга асосан 2015 йилда 15 миллиард рублни ўзлаштиришимиз керак эди. Мана бугун декабрь ойи келганлигига қарамасдан, бир тийин юборилгани йўқ. 2015 йил 15 июнга қадар биз графикни келишиб, бу ҳақда ҳукумат қарорини қабул қилганмиз», ― деди Аксёнов.
Таъкидланишича, Россия ҳукумати яриморолнинг 174 та объектини молиялаштиришда ёрдам бериши керак бўлган. Ҳудудий ҳокимият ҳукуматга барча зарур бўлган ҳужжатларни юборган бўлсада ФМД доирасидаги молиялаштириш қилинмади.
2014 йилнинг август ойида ҳукумат Қрим ва Севастополни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун 681 миллиард рубль миқдоридаги молиялаштиришни назарда тутган ФМДни маъқуллаган.
Изоҳ (0)