Испания бош вазири Мариано Рахойга Галисияга ташрифи чоғида ҳужум қилган ўсмир унинг узоқ қариндоши бўлиб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий La Voz de Galicia нашри маълум қилди, дея хабар беради «Европейская правда».
Газета маълумотларига кўра, Понтеведра шаҳри марказида Рахойнинг юзига мушт туширган 17 ёшли йигитча бош вазир турмуш ўртоғининг холаваччасининг ўғли бўлиб чиқди. Тасдиқланмаган манбаларга кўра, у автоном вилоят мустақиллиги тарафдори бўлган ва руҳий тушкунликка чалинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Испания бош вазири Мариано Рахойга унинг сайлов олди сафари давомида бир йигит ҳужум қилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)