Туркия томонидан уриб туширилган Россиянинг Су-24 самолёти «қора қути»сидан чиқариб олинган платалардан бир қисми бузилгани учун уларни лабораторияда рентгеноскопиядан ўтказишга қарор қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Жумладан, «қора қути»нинг саккиз платасидан учтаси тўлиқ вайрон бўлгани, самолётнинг дум қисмида жойлашган ушбу қурилмага F-16 ракетасининг зарби таъсир кўрсатгани билдирилмоқда. Шунингдек, «қора қути» хотирасининг модули халқаро вакиллар иштирокида муҳрланган сейфга жойлаштирилгани хабар қилинди.
Изоҳ (0)