Халқаро валюта фонди директорлар кенгаши Украинанинг Россиядан уч миллиард доллар миқдоридаги қарзини суверен деб тан олди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Қарор соддалаштирилган тартибда қабул қилинди. Қарзни суверен деб топиш ёки ушбу масала юзасидан расмий мунозара ўтказиш бўйича ҳеч ким таклиф киритмади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин молия вазири Антон Силуановга Украинанинг 3 миллиард доллар қарзи масаласида судга мурожаат этиш юзасидан топшириқ берган эди.
Изоҳ (0)