Испания бош вазири ва ҳукумат тепасида турган Халқ партиясининг номзоди Мариано Рахойга унинг сайлов олди сафари давомида бир йигит ҳужум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Ҳодиса Испания маҳкамасининг раҳбари Понтеведра шаҳрида сайр қилаётганида рўй берди.
Ёш йигит гўёки селфи олмоқчи бўлиб бош вазирнинг олдига яқинлашди ва тўсатдан Рахойнинг юзига уриб юборди. Бунинг оқибатида бош вазирнинг кўзойнаги ерга тушиб кетди. Ҳужум қилган йигит эса қўлга олинди.
[embed]https://youtu.be/3VwLjHG2LM8[/embed]
«Мен бундай қилганимдан жуда хурсандман», ― дейди Андрес исмли 17 ёшли йигит.
Изоҳ (0)