Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Жером Боатенг Гиннеснинг Рекордлар китобига кирди. Бу ҳақда клуб расмий сайтига таяниб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Боатенг Бундеслигада мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича рекорд ўрнатди. Жером Германия чемпионатида 2012 йилнинг 3 ноябридан 2014 йилнинг 19 декабрига қадар жамоаси сафида майдонга тушган 56 та ўйинда ютқазмаган.
Аввалроқ «Бавария»нинг бошқа футболчиси — ҳужумчи Роберт Левандовски Гиннеснинг Рекордлар китобига кириб, 4 та сертификатни олганди: энг тезкор хет-трик (3 дақиқаю 22 сония), энг тезкор покер (5 дақиқаю 42 сония) ва энг тезкор пента-трик (8 дақиқаю 59 сония) ва захирадан майдонга тушиб, Бундеслиганинг битта ўйинида энг кўп гол урган футболчи (5).
Изоҳ (0)