Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатар Юлдузлар Лигаси 13-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган ўйинда мусобақа жадвалида иккинчи ва учинчи ўринларда бораётган «Ал Жаиш» ҳамда «Ал Садд» клублари ўзаро тўқнаш келди ва унда «Ал Жаиш» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар беради «Sports.uz».

Фото: «Sports.uz»

Фото: «Sports.uz»

Учрашувнинг 50-дақиқасида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Сардор Рашидов киритган гол Юлдузлар Лигасида 13-турнинг энг чиройли голи дея тан олинди. Қатар Юлдузлар Лигаси томонидан ўтказилган сўровномада Рашидов киритган голга мухлислар энг кўп овоз беришди. Сардор қолган 3 та таъқибчисини катта фарқ билан ортда қолдирди ва 52% овоз билан ғолиб бўлди.

https://twitter.com/QSL/status/676689660429492225

Таъкидлаб ўтамиз, Қатар миллий чемпионатида 13 та ўйин ўтказган Сардор Рашидов шу пайтга қадар 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришди ва у тўпурарлар орасида бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда