Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида старт олган турнирнинг яккалик баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Ўзбекистонлик теннисчи мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада тўртинчи рақам остида таснифланган. Сабина илк даврада кореялик Жи-Хи Чойни 6:3, 6:7(4), 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
Изоҳ (0)