Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти Алишер Усмонов сўнгги етти йил давомида ташкилотга 34 миллион евро маблағ ажратди. Бу ҳақда, Инсигдетҳегамес портали томонидан келтирилган молиявий фаолият ҳисоботларига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Алишер Усмонов 2008 йил декабрида FIE президентига айланган эди. Орадан тўрт йил ўтиб, миллиардер навбатдаги тўрт йиллик муддатга қайта сайланди.
Аввалроқ Алишер Усмонов 2015 йил якунларига кўра Россияда маданият ва санъат соҳасида «Йил ҳомийси» деб топилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)