Футбол бўйича Россиядаги 2018 йилги ва Қатардаги 2022 йилги жаҳон чемпионатлари ушбу мавзудаги турли муҳокамаларга қарамасдан, мавжуд режаларга мувофиқ бўлиб ўтади. Бунга Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Йозеф Блаттер Франциянинг Liberation газетасига берган интервьюсида ишонч билдирди, деб ёзади «ТАСС».
Ўзининг Москвага ташрифи ва президент Владимир Путин билан учрашуви ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ФИФА раҳбари геосиёсий зиддият ва «АҚШ футболни эгаллаб олиши» эҳтимоли мавзусида гапиришдан бош тортди.
«Мен Швейцария ва Америка адлияси даъволашаётган тўпга айланиб бўлдим. Россия ва АҚШ ўртасидаги геосиёсий бўғин мен бўлишим керакми? Менинг фикримча, охир-оқибат футбол ғолиб чиқади. 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари режалаштирилганидек ўтказилади», — деди Блаттер.
Эслатиб ўтамиз, Блаттер коррупцияга боғлиқ сабабларга кўра, 90 кунга футболдан четлаштирилган эди.
Изоҳ (0)