Туркиянинг Анқара шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик теннисчи Оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этаяпти, деб хабар беради «Оламспорт».
Тажрибали теннисчи мусобақанинг яккалик баҳслари илк даврасида турнирнинг саккизинчи ракеткаси голландиялик Леслей Керховега 6:3, 4:6, 6:7(4) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Шунга қарамай, Омонмуродова жуфтликлар баҳсидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Руминиялик Александра Каденту билан жуфтлик ҳосил қиган ўзбекистонлик спортчи словакиялик Далила Якупович ҳамда британиялик Тара Мур тандемини 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди Оқгул ва Александра ярим финал чиптаси учун турнирнинг иккинчи рақамли жуфтлиги – испаниялик Мария Хосе Мартинес Санчес ва россиялик Марина Мелниковага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)