Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Коммунистик партияси етакчиси Мао Цзэдун томонидан 1937 йилда ёзилган мактуб Лондондаги Sotheby’s кимошди савдосида 900 минг доллардан ортиқроқ нархда сотилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.

Фото: Asianwealthtimes

Фото: Asianwealthtimes

Нома Буюк Британиянинг Лейбористик партияси раҳбари Клемент Эттлига йўлланган бўлиб, унда Мао япон босқинчилигига қарши курашда Хитой коммунистларига амалий ёрдам сўраган.

«Британияликлар Хитойдаги япон агрессияси ҳақида ҳақиқатни билгандан сўнг, Хитой халқини қўллаб-қувватлаш учун бирлашишига ишонамиз», — дейилади мактубда.

Мао Цзэдун томонидан унинг Хитой ҳукумати бошқарувига келмасдан аввал ёзилган мактуб хитойлик коммунистлар ва Ғарб сиёсатчилари ўртасидаги ёзишмаларнинг дастлабки намуналари ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)
Дунё
Пентагон АҚШ ва Хитой ўртасида ҳарбий можаро бошланиши эҳтимолини баҳолади