БМТ Бош котибининг Яман бўйича махсус вакили Исмоил Шайх Аҳмад 15 декабрь, сешанба куни Швейцарияда ёпиқ тартибда ўз ишини бошлаган қарама-қарши томонлар ўртасидаги музокаралар мобайнида мамлакатда ўт очишнинг тўхтатилиши тўғрисида эълон қилди. Бу ҳақда БМТнинг Женевадаги бўлинмаси матбуот котиби Аҳмад Фаузий маълум қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
«БМТ Бош котибининг махсус вакили Яманда ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилишини эълон қилди ва буни мамлакатда тинчлик ҳукм суриши сари қўйилган муҳим қадам, деб ҳисобламоқда. У томонларни ушбу ташаббусни ҳурмат қилиш ва БМТ шафеълигида можарога барҳам бериш устида ишлашга чақирди», — дея таъкидлаган Фаузий.
Музокараларда жами 24 нафар иштирокчи — ҳар бир томондан 12 нафар вакил қатнашмоқда.
Изоҳ (0)