Халқаро олимлар жамоаси, ниҳоят, биринчи итлар пайдо бўлган вақт ва жойни аниқлашга эришди. Генетик маълумотларга асосланган хулосаларга кўра, дастлабки итлар 33 минг йил аввал Шарқий Осиё жанубида пайдо бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақда Cell Research журнали хабар беради.
Тадқиқотларга итларнинг келиб чиқиши билан 15 йилдан бери шуғулланувчи швед генетиги Петер Саволайнен бошчилик қилди. Генетикнинг таъкидлашича, археологик маълумотлар жуда оз ва нотўлиқ бўлганлиги сабабли итларнинг қўлга ўргатилиши тарихига энг яхши «дарча» бу ДНК таҳлиллари ҳисобланади.
2002 йилда Саволайнен ва унинг ҳамкасблари бутун дунё бўйича 654 та итнинг митохондриал ДНКсини таҳлил қилди. Натижада максимал генетик хилма-хиллик бўйича Шарқий Осиё (ушбу ҳудудга Россиянинг Узоқ Шарқ, Хитой, Тайвань, Япония, КХДР, Корея Республикаси ва Мўғулистон ҳудудлари киради) вакиллари ажралиб туриши аниқланди.
2009 йилда олимлар ушбу ҳудуд чегараларини янада аниқлаштирди: бу жанубий Хитой, шимолий Таиланд, Вьетнам ва Лаос ҳудудларини ўз ичига олди.
Изоҳ (0)