Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида эркин савдо ҳудудини ташкил этиш таклифини кўриб чиқишга тайёр эмас. Бу ҳақда, «Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов маълум қилди.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Рустам Азимовнинг қайд этишича, Ўзбекистон ШҲТ доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ШҲТ мамлакатлари бозорларида талабгир бўлган саноат маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кенгайтириш, ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратиш тарафдори ва шу муносабат билан «ШҲТга аъзо мамлакатлар божхона хизматларининг 2016—2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури»ни самарали амалга оширилишига муҳим эътибор қаратади.

«Айни вақтда, аввал таъкидланганидек, Ўзбекистон ШҲТ доирасида эркин савдо ҳудудини ташкил этиш борасидаги масалани ишлаб чиқиш борасидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр эмаслигини қайд этиб ўтишни истардим. Боз устига, муносабатларнинг мазкур йўналиши давлат раҳбарлари томонидан жорий йил июль ойида Уфа саммитида тасдиқланган ШҲТнинг 2025 йилгача мўлжалланган ривожланиш стратегиясида ҳам назарда тутилмаган», — деди Рустам Азимов.

Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосарининг қайд этишича, Ўзбекистон ҳамкорликнинг стратегик йўналиши сифатида транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, минтақа мамлакатларининг улкан транзит салоҳиятини мутлақ кенгайтиришни кўрмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди