Ўзбекистонлик 17 ёшли Санжар Турсунов Gnesin-Jazz 2015 V Халқаро ёш ижрочилар жаз фестиваль-танловида иккинчи мукофот ва «Энг яхши пианиночи» номини қўлга киритди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Фестиваль 1—6 декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтди.
Санжар — Тошкентдаги Успенский номли Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейнинг «классик фортепиано» йўналиши бўйича учинчи курс ўқувчисидир. У танловда ўзбекистонлик ягона иштирокчи бўлган.
Изоҳ (0)