Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 14 декабрь кунги қарори (pdf) орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома тасдиқланди.
Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан белгиланган иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома уларнинг сўровига асосан расмийлаштириб берилади.
Ариза мудофаа ишлари бўлими томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
Қуйидаги ҳолларда маълумотнома берилмайди:
- Президент томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса;
- чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ шартномага мувофиқ Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига тегишли пул бадалларини белгиланган муддатда тўламаган бўлса.
Чет элга бормоқчи бўлган ҳарбий гувоҳномаси бўлмаган чақирилиш ёшидаги шахсларга белгиланган иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома белгиланган тартибда берилади.
Изоҳ (0)