14 декабрь, душанба куни, Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг Милан яқинидаги Аркоре шаҳрида жойлашган шахсий вилласи олдида ёш йигит ўзини ёқиб юборишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда ANSA агентлиги берган маълумотларга асосан, «ТАСС» хабар қилмоқда.
Кўчани кузатиб юрган полициячилар оловни зудлик билан бартараф қилиб, италияликнинг ҳаётини сақлаб қолди. У жиддий бўлмаган жароҳатлар билан шифохонага юборилди.
Йигит ўзининг ҳаракатларига тушунтириш бермади. Ўз навбатида, Берлускони ҳам бўлиб ўтган ҳодисага изоҳ бермади.
Изоҳ (0)