Мисрнинг Синай яримороли шимолида содир этилган терактда уч нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жангарилар Ғазо сектори билан чегарадаги Рафах шаҳрида марказий хавфсизлик бошқармаси зирҳли машинаси йўлида қўлбола бомба портлатган. Ҳалок бўлганлар орасида зобит ва икки нафар муддатли ҳарбий хизматчи бўлган.