Россия президенти Владимир Путин молия вазири Антон Силуановга Украинанинг 3 миллиард доллар қарзи масаласида судга мурожаат этиш юзасидан топшириқ берди. Вазирнинг Киев олган кредит бўйича ҳолат ҳақидаги ҳисоботидан сўнг Путин «вазият ўнгланмаган бўлса, судга беринг» дея кўрсатма қилган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Молия вазирининг билдиришича, Россия Украинанинг қарзи юзасидан судга мурожаат этиш бўйича ҳужжатларни тайёрлашга киришган.
Россия 2013 йилда 3 миллиард доллар миқдоридаги Украина суверен облигацияларни харид қилган. Мазкур облигациялар бўйича тўлов шу йил декабрь ойида амалга оширилиши лозим.
Изоҳ (0)