Disney кинокомпанияси томонидан ишлаб чиқарилган Стивен Спилбергнинг «The Big, Friendly Giant» (Улкан ва меҳрибон дев) номли кинофильмининг расмий трейлери намойиш этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Видео компаниянинг YouTube’даги саҳифасида чиқарилиб, фойдаланувчилар томонидан бир кунда 1,3 миллиондан ортиқ кўрилди.
Фильмдаги бош ролларни Марк Райленс ва Руби Барнхилл ижро этган бўлиб, илк намойиш 2016 йил 1 июль кунига мўлжалланган.
Спилбергнинг «Улкан ва меҳрибон дев» фильми Disney Pictures учун ишланган илк режиссёрлик ижоди ҳисобланади. Фильмни олишни бошлаган режиссёр ишни ҳаяжон ва яшириб бўлмайдиган хурсандчилик билан бошлаётганлигини маълум қилган.
«Улкан ва меҳрибон дев» фильми Роалд Далнинг айнан шу номли болалар учун мўлжалланган 1982 йилдаги романи асосида суратга олинди.
[embed]https://youtu.be/VG5MtenlP-A[/embed]
Мелисса Метисон сценарий муаллифи бўлиб, у «Ўзга сайёралик», «Кундун» каби фильмлар устида ишлаган.
Изоҳ (0)