Алла Пугачёва ва Максим Галкин фарзандларини оммага кўрсатмасликни маъқул кўради, бироқ Филипп Киркоровнинг қизининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган байрам бундан мустасно бўлди. 2 ёшли Гарри ва Лиза 4 ёшли Алла-Виктория учун ташкил этилган байрамнинг кутилган меҳмонларига айланди, дея хабар беради «Сегодня.ua».
«Мен учун ардоқли Алла ва Максим, Лиза ҳамда Гарри Алла-Викториянинг севимли қаҳрамони — ‘Соҳибжамол ва маҳлуқ’даги Белнинг саргузаштларини кузатмоқда. Бу томоша байрам айбдори ва унинг азиз меҳмонлари учун махсус тайёрланди», — дея изоҳ қолдирган Киркоров Instagram’га жойлаштирилган суратларга.
Изоҳ (0)