Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Қарағанди вилоятининг махсуслаштирилган туманлараро судида Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Серик Ахметов сўнгги сўз ўрнида давлат раҳбаридан ишончини оқламаганлиги учун кечирим сўради. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар беради.

Фото: «Khabar.kz»

Фото: «Khabar.kz»

«Ўз устозим ва раҳбарим Нурсултон Абишевич Назарбоевдан унинг ишончини оқламаганлигим ва ташвишга қўйганлигим учун чин кўнглимдан узр сўрайман. Агар суд ва давлат раҳбари тизимга қайтишимга рухсат берса, давлат манфаати учун меҳнат қилишда давом этаман», — деди Серик Ахметов.

Серик Ахметов бир қатор коррупциявий жиноятлар, жумладан, катта миқдордаги бюджет маблағларини ўмаришда айбланмоқда. Прокурор суддан Серик Ахметовни 12 йилга озодликдан маҳрум этиш, жазони умумий режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўташи ва мол-мулкини мусодара этишни сўради.

Ахметовдан ташқари давлат ва тижорат тузилмаларининг 20 нафар собиқ раҳбари ҳам судланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади