Туркиядаги биринчи атом электр станцияси қурилиши тўхтатилди. Мазкур станцияни барпо этиш билан россиялик мутахассислар шуғулланаётганди. Бу ҳақда Туркия энергетика соҳаси вакилларига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Агентлик манбаларининг билдиришича, «Росатом» корпорацияси «Аккую» АЭСни қуриш бўйича шартномани расман бекор қилмаган. Шартнома бекор қилингудек бўлса, катта миқдорда жарима тўланиши кўзда тутилган. Корпорациянинг ўзи ушбу лойиҳа тақдири бўйича изоҳ бермаган.
Туркия энергетика соҳаси вакилларининг маълум қилишича, мамлакат расмийлари АЭС қурилиши учун янги номзодларни танлашни бошлаган.
Изоҳ (0)