Москванинг баъзи қабристонларида 2016 йилнинг биринчи ярмида бепул Wi-Fi ишга тушади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» пойтахт ҳукуматига таяниб.
«Бепул Wi-Fi зонаси пойтахтнинг бош қабристонларида пайдо бўлади», — дейилади хабарда ва айнан қайси қабристонлар эканига аниқлик киритилади.
Хабар берилишича, бепул Wi-Fi маданий-диний мақсадда ташриф буюриладиган қабристонларда пайдо бўлади. Ҳар бир киши реал вақт режимида дафн қилинган шахс ёки унинг қабрига ўрнатилган ёдгорлик ҳақида маълумот олиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)