Тошкент шаҳрида 8 декабрь, сешанба куни Porsche Panamera автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган, фото ва видеомаълумотлар илова қилинган.
Йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент Молия институтининг Амир Темур шоҳ кўчасидаги биноси олдида юз берган. Автомобиль олд томони билан қатнов қисмига нисбатан қарама-қарши ҳолатда туриб қолган, машинага жиддий зарар етган.
Гуруҳ фойдаланувчиларининг қайд этишича, ЙТҲга ёмғирли об-ҳаво ва йўлнинг бу вақтда сирпанчиқлиги сабаб бўлган. Фойдаланувчилар томонидан илова қилинган ахборотга кўра, аварияга учраган автомобиль нархи 80—100 минг АҚШ долларига тенг эди.
10 минут назад на А.Тимура ( ц-5 ) порше панамераПостед бй Даврон Аҳмедҳоджаэв он 8 декабря 2015 г.
Изоҳ (0)