Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан қўқонлик транспортчилар муносиб туҳфа тайёрлади. 8 декабрь куни шаҳар аҳолисига бепул транспорт хизмати кўрсатилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Sof.uz» саҳифаси хабар берди.
«Вилоят ҳокимининг 2015 йил 25 ноябрдаги ‘Вилоятда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини ўқув вақтида, йўналишли автобус ва микроавтобусларда имтиёзли ва бепул ташишни ташкил этиш тўғрисида’ги қарори кўплаб қўқонликларни мамнун этган эди», — дейилади «Sof.uz» хабарида.
Айни кунларда Қўқон шаҳрида 10 та йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Уларда 250 дан зиёд замонавий автобуслар бор.
«Ҳамшаҳарларимизга байрам кунида қувончларига шерик бўлаётганимиздан ва текин хизмат кўрсатётганимиздан хурсандмиз», — деди «Инвест транс» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Раупов. Конституция кунида «Инвест транс» жамиятига қарашли 50 та автобус аҳолига бепул транспорт хизмати кўрсатди.
Изоҳ (0)