Эчки Тимур ва йўлбарс Амур Россиянинг Приморье ўлкасидаги сафари боғида бир-бири билан ўйнай бошлади. Бу ҳақда парк директори Дмитрий Мезенцев берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар бермоқда.
[embed]https://youtu.be/8j9g7cd8PoQ[/embed]
Йиртқич ҳайвон дўстининг туз-ялагичидан ўйинчоқ сифатида фойдаланган.
Боғнинг интернет сайтида жойлаштирилган видеода эчки ва йўлбарснинг ўйнаётганликларидан лавҳалар келтирилган. Таъкидланишича, ҳайвонлар илгари ҳам бир-бири билан ўйнаб турган.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь, жума куни йўлбарс Амур билан дўстлашиб қолган эчки Тимурга умумий вольерда йўлбарсникига ёндош бўлган ётоқ жойи қуришга қарор қилинган.
Изоҳ (0)