Жанубий Калифорнияда ҳоббитнинг уйини эслатадиган ноодатий тураргоҳ жойлашган. Ушбу уйни 1979 йилда Девидсонлар оиласи учун рассом Жеймс Ҳаббелл меъмор Роберт Тейл билан биргаликда лойиҳалаштирган. Унинг майдони 74 квадрат метр бўлиб, иккита ётоқхона ва битта ҳаммом мавжуд.

Ҳаммаси Девидсонлар 26 сотих ер участкасини сотиб олганидан бошланди. Улар маҳаллий табиатдан илҳомланиб, ўзлари ва тўрт қиз фарзанди билан бирга яшаши мумкин бўлган бошқа уйларга ўхшамайдиган ғайриоддий уй яратишни хоҳлашди. Улар Ҳаббелга бежиз мурожаат қилишмаган — меъмор ва витражчи ўзининг “ҳоббит уйлари” билан машҳур ва бу лойиҳа улардан бири бўлди.

Девидсонлар тайёр лойиҳадан фойдаланиб уйни ўзлари қуришди ва тўрт йилда битиришди. Уйнинг овал конструкцияси арматура, сим тўр ва тунукадан иборат. Марказда эртакнамо камин жойлашган бўлиб, унинг атрофида оила совуқ оқшомларда йиғилади.



Интерер ёғоч мебеллар, ажойиб рангли мозаика, витражлар, турли хил текстуралар, мис ва пўлат қисмлар, болғаланган панжаралар билан безатилган.





Девидсонлар уйи рассомнинг ғоясини тўлиқ амалга ошира олган кам сонли уйлардан биридир. Уй ҳақиқатан ҳам сеҳрли кўринади, айниқса, ҳамма нарса қўлда яратилгани, ҳар бир деталнинг ўз ўрни борлиги кишини ўзига мафтун этади.

Ҳудуднинг ўзи ҳам эртакнамо — у ям-яшил дарахтлар ва буталар, гуллар билан ўралган. Қолаверса, бу ердан сўқмоқ бўйлаб сойга чиқиш мумкин.
Изоҳ (0)