Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида 33 ёшли пойгачи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги. Ҳодиса 5 декабрь, шанба куни 21 километр ва 80 метр масофага югуриш чоғида содир бўлган.
Яо фамилияли пойгачи финишга 400 метр қолганида ҳушидан кетган. Мусобақада навбатчилик қилаётган тез ёрдам бригадаси эркакни касалхонага етказган, бироқ уни қутқариб қолиш иложи бўлмади. Клиникада шифокорлар унинг ўлимини қайд этди. Ўлим сабабига аниқлик киритилмади.
Пойгачи ярим марафонда биринчи марта иштирок этиши эмас. У ноябрь ойида бундай масофани 2 соату 10 дақиқада босиб ўтган эди. Бу сафар унинг мусобақадаги кўрсаткичи 2 соату 30 дақиқани ташкил этган бўларди.
Изоҳ (0)