Россиянинг тўртта кемаси 6 декабрь, якшанба куни Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларининг Андхра-Прадеш штати Вишакхапатнам шаҳридаги базасига «Индра» ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашиш учун етиб келди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳиндистон ҲДК маълум қилишича, булар «Варяг» гвардия ракета крейсери, «Тезкор» эсминеци, «Борис Бутома» катта денгиз танкери ва «Алатау» қутқарув шатакчи кемасидир.
Манёврлар Бенгал бўғозида 7—12 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Уларда кемаларнинг қайиқларга қарши мудофааси, сув устидаги ва ҳаводаги нишонларга ўт очиш машқ қилинади. Бундан ташқари, шартли равишда террорчилар томонидан эгаллаб олинган кемани вертолётлар ёрдамида озод этиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)