АҚШнинг Висконсин штати Нина шаҳрида 5 декабрь куни отишма уюштириб, сўнг мотоциклларни таъмирлаш устахонасида одамларни гаровга олган эркак полиция томонидан ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «Коммерсант» маҳаллий ОАВларга таяниб.
Таъкидланишича, унинг шериги бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида икки киши жабрланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ полиция воқеа жойига етиб келгани, яқин атрофдаги уйлар эвакуация қилинаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)