АҚШнинг Сан-Бернардино шаҳрида 2 декабрь куни ҳарбий кийимдаги, қуролланган номаълум шахслар тиббий марказга бостириб кириб, отишма уюштирди. Ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлди ва 17 киши яраланди. Жиноятчилар шу марказда ишлаган 28 ёшли Ризвон Форуқ ва унинг рафиқаси Ташфин Малик эканлиги аниқланди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».
Кевин Ортиз бинодаги отишма пайтида стол остига яширинди, бироқ бу унга ёрдам бермади. Йигитнинг сони, қўли ва елкасига бешта ўқ тегди. Унинг кўксига қаратилган олтинчи ўқ эса чўнтагида турган iPhone’га тўғри келди.
Йигитни ўлдириши мумкин бўлган ўқ йўналишини ўзгартириб, нишонга бориб етмади. Гаджет яроқсиз ҳолга келди, бироқ эгасининг ҳаётини сақлаб қолди.
Ҳозир жабрланувчи шифохонада бўлиб, шифокорлар унда операция ўтказди. Йигитнинг онаси сўзларига қараганда, ҳозир у ўзини анча яхши ҳис қилаяпти.
Изоҳ (0)