Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси Apple смартфонидан нусха кўчиргани учун АҚШ компаниясига 548 миллион доллар товон тўлашини тасдиқлади. Бу ҳақда The Verge манбаларига таяниб, «Hi-Tech Mail.ru» хабар берди.
Samsung маблағни iPhone дизайни патенти ва смартфонда қўлланилган технологияларга патентни бузгани учун тўлайди. Компаниялар дам олиш кунларига қадар Apple мазкур суммага ҳисоб тақдим этиши тўғрисида келишиб олди.
Жанубий Корея компанияси келажакда ўзининг ҳақлигига далиллар топгудек бўлса, қарши даъво билан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди. Бу Samsung суд талабига кўра эмас, ихтиёрий равишда пул тўлаётган илк ҳолат.
Apple 2011 йилда Galaxy S iPhone ташқи кўринишини такрорлагани учун Samsung’ни судга берган, шундан сўнг бу икки гигант ўртасида тортишувлар бошланганди.
Изоҳ (0)