Ироқ турк ҳарбийлари ротасининг Мосул шаҳри яқинидаги Башик ҳудудига ташланишини ўз суверенитетининг бузилиши деб атади ва Туркия қўшинларининг зудлик билан чиқарилишини талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг ҳаракатини «бостириб кириш» деб атади ва Бағдод билан мувофиқлаштирилмаган ҳар қандай ҳарбий операция ўтказилишини тақиқлади.
CNN Turk каналининг маълумотига қараганда, 130 нафар турк ҳарбий хизматчиси Шимолий Ироқнинг Мосул шаҳри яқинидаги Башик ҳудудига жойлаштирилган.
АҚШ ҳарбий кучлари Туркия ҳарбий хизматчиларини ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалиция операциялари доирасида эмас, мустақил равишда Ироқ шимолига жойлаштирганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)