«Автостат» таҳлилий агентлиги экспертлари 2015 йилнинг 10 ойи ҳисоб-китобига кўра, автомобиль сотиш ҳажми бўйича етакчи давлатларни аниқлади. Рўйхат бошидаги Хитойда 16 миллион 485 минг автомобиль сотилган, деб хабар қилади «Carzone.uz».
Иккинчи ўринни АҚШ эгаллаган. Океан ортидаги давлатда 14 миллион 500 минг автомобиль харидорини топган. Кунчиқар юрт вакиллари 4 миллион 279 минг автомобилни сотишга муваффақ бўлиб учинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, бешликдан Германия (2 миллион 686 минг) ва Ҳиндистон (2 миллион 311 минг) ўрин олган.
Рўйхатнинг кейинги қаторларида Буюк Британия, Бразилия, Канада, Франция, Жанубий Корея, Италия ва Россия бор.
Изоҳ (0)