2015 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари – статс-секретарь Григорий Карасин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томон алоқаларига оид қатор масалалар, жумладан бўлажак Ўзбекистон—Россия сиёсий мулоқотлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида минтақа кун тартибининг долзарб жиҳатлари, хусусан Афғонистондаги вазиятнинг ўзгариши ва бу мамлакатдаги инқирозни бартараф этишнинг сиёсий йўлларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Изоҳ (0)